Менеджер по подбору персонала (Рекрутер)
Aynimo · 7 000 000–12 000 000 UZS · Ташкент · HH · опубликовано 4 июня 2026 г.
Описание вакансии
Компания ҳақида
«Айнимо» — fashion retail соҳасида фаолият юритувчи, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар савдоси билан шуғулланувчи ривожланаётган компания. Биз жамоамизга кучли ходимларни жалб қилиш ва HR жараёнларини янги босқичга олиб чиқиш учун натижага йўналтирилган рекрутерни қидирмоқдамиз.
Лавозим вазифалари
Компания бўйича вакант лавозимларни ўз вақтида ёпиш.
HH.uz, ижтимоий тармоқлар ва бошқа манбалар орқали номзодларни қидириш.
Резюмеларни саралаш ва дастлабки суҳбатларни ўтказиш.
Номзодларни баҳолаш ва раҳбариятга тақдим этиш.
Суҳбат жараёнларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш.
Ишга қабул қилиш жараёнини тўлиқ юритиш.
Иш берувчи брендини ривожлантиришда иштирок этиш.
Вакансиялар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш.
Кучли кадрлар базасини шакллантириш ва юритиш.
Ишга қабул қилинган ходимларнинг адаптация жараёнида иштирок этиш.
Талаблар
Рекрутинг соҳасида камида 2 йиллик тажриба.
Бир вақтнинг ўзида бир нечта вакансиялар билан ишлаш тажрибаси.
Номзодларни баҳолаш ва интервью ўтказиш кўникмаси.
HH.uz ва бошқа қидирув платформалари билан ишлаш тажрибаси.
Мулоқот қилиш ва музокара олиб бориш қобилияти.
Натижага йўналтирилганлик ва юқори масъулият.
Excel ва Google Sheets дастурларида ишлаш кўникмаси.
Ўзбек ва рус тилларини яхши билиш.
Устунлик берилади
Fashion retail ёки чакана савдо соҳасида рекрутинг тажрибасига эга номзодларга.
Массовый подбор бўйича тажрибага эга бўлганларга.
HR соҳасида қўшимча курс ва сертификатларга эга номзодларга.
Биз таклиф қиламиз
Рақобатбардош ойлик маош.
Ойлик маошдан ташқари қўшимча KPI бонуслари.
Никоҳ тўйида мукофот пули.
Янги йил ва Ҳайит байрамларида пул мукофотлари.
Компания ҳисобидан мазали иссиқ овқат.
Туғилган кунда мукофот пули.
Фарзандли бўлганда суюнчи пули.
Ҳар ой барча товарлар учун 10% чегирма.
Ойлик маошга қўшимча 10–15% устама (натижага қараб).
Расмий ишга жойлаштириш.
Карьера ва профессионал ривожланиш имконияти.
Мухим
Бизга фақат резюмеларни саралайдиган эмас, балки кучли ходимларни топа оладиган ва вакансияларни ўз вақтида ёпа оладиган рекрутер керак.
Агар сиз кадрларни жалб қилишни яхши кўрсангиз, одамларни баҳолай олсангиз ва натижа учун жавоб беришга тайёр бўлсангиз, сизни жамоамизда кўришдан мамнун бўламиз.